672 нафар ўқувчи волонтёрликка қабул қилинди

    Мамлакатимизда 19 ноябр 2021 1293

    Тошкент темир йўл техникумида 2021/2022 ўқув йилида 1-босқичга қабул қилинган 672 нафар ўқувчини Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти аъзолигига волонтёр (кўнгилли) бўлиб қабул қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

    Тадбир аввалида Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти раиси Д.Каримова Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг 96 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилотининг 64 йиллиги ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда баркамол авлодни ҳар томонлама шакллантириш, ёшларни маънавий-интеллектуал дунёқарашини бойитиш, миллий урф-одатлар ва қадриятларга ҳурмат руҳи билан тарбиялашда бажарилган ишлар хусусида маъруза қилди.

    Шундан сўнг Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти тиббий-ижтимоий бўлим бошлиғи Санжар Умаров шу ташкилотнинг тарихи, эмблемаси ва асосий мақсад ҳамда вазифалари ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, тарбияланаётган ёшлар буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиб, юртимиз тараққий этишида муносиб ҳисса қўшишлари зарурлиги таъкидланди.

    Тадбирда иштирок этган ва ташкилотга волонтёр бўлиб қабул қилинган ўқувчилар меҳр-мурувватли бўлишга, волонтёр сифатида ўз бурчига садоқат билан хизмат қилишга ваъда берди ва мурожаатномани фаол волонтёр ўқувчи Райҳон Сапарбекова ўқиб эшиттирди.

    Ташкилот билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида ўтказилган маданий-маърифий, хайрия, саломатлик тадбирлари борасида олиб бораётган самарали фаолияти учун техникум ёшлар етакчиси Дилбар Режаметова ташкилотнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди, деб хабар беради «Oʼzbekiston temir yoʼllari» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates