7 миллиард сўм – истеъмолчилар фойдасига

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига  бу йилнинг биринчи чораги давомида истеъмолчилардан 3552 та мурожаат келиб тушган. Шу ўринда табиий бир савол туғилади: бугун истеъмолчиларнинг қайси соҳалардан кўнгли кўп тўлмаяпти?

    Келиб тушган аризаларни таҳлил этилганда юртдошларимизнинг савдо (1291 та), газ таъминоти (473 та), электр энергияси таъминоти (285 та), сув таъминоти (182 та), коммунал хизмат (136 та) кабилардан норозилик кўрсаткичи юқори эканини кўриш мумкин.

    Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш (46 та), хизмат кўрсатиш (173 та), транспорт (122 та), алоқа ва интерет (106 та) каби соҳалардан ҳам одамларнинг кўнгли тўлмаяпти.

    Бу йилнинг биринчи чорагида мурожаатлар ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 7 миллиард сўмдан зиёд маблағ ундириб берилди, дейилади федерация ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates