7 турдаги нафақалар биргина паспорт билан тайинланмоқда

    Рақамлаштириш 12 октябр 2021 392

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 248-сон қарорига асосан 2021 йил 1 августдан бошлаб Пенсия жамғармаси томонидан тайинланадиган 7 турдаги нафақаларга мурожаат қилиш Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилммоқда.

    Ушбу хизмат амалиётга жорий этилиши орқали фуқаролардан биргина шахсни тасиқловчи хужжат (паспорт, ID-карта) талаб этилиши фуқароларга енгиллик яратилди.

    Бугунги кун ҳолатига Республика бўйича 13712 нафар фуқарога 7 турдаги нафақалар тайинланди. Шундан ёшга доир 2922, Боқувчисини йўқотганлик 1209, Ногиронлик 4062, 18 ёшгача ногиронлик нафақаси 3734, Болаликдан ногирон 18 ёшдан катталар учун нафақа 1550, ОИВ инфекциясига чалинганлар учун нафақа 102 нафар ва Болаликдан ногиронлиги бор фарзандлари бор оналарга бериладиган нафақа 133 нафар тайинланди.

    Ушбу хизматлар мутлақо бепул амалга оширилади.

    Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates