8 ойда 147 млрд сўмга яқин солиқ ундирувлари бўйича ижро ҳужжатлари тамомланди

    Мамлакатимизда 24 сентябр 2020 1182

    Бюронинг Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари давлат ижрочилари томонидан солиқ қарздорликларини мажбурий тартибда ундириш борасида ҳам тегишли чоралар кўриб келинмоқда.

    Жумладан, бўлимлар иш юритувида жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 7547 та умумий миқдори 190 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд. Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 5539 та салкам 147 млрд сўмга яқин ижро ҳужжатлари амалда тамомланди.

    Масалан, Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувида қарздор «Наманган Агрокимёҳимоя» ХАЖдан солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

    Мазкур ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарздор жамиятга солиқ қарздорлигини тўлаш бўйича ихтиёрий муддат берилган.

    Бироқ, ижро ихтиёрий муддатда бажарилмагани учун мажбурий ҳаракатлар олиб борилди. Яъни, жамиятга тегишли автотранспорт воситалари ва кўчмас мулклар хатланди. Шундан сўнггина жамият мутасаддилари «уйғонди» шекилли 2 млрд 199 млн сўм солиқ қарздорлиги ундирилиб, бўлим депозит ҳисоб-рақамига ўтказилди.

    Умуман олганда, 2020 йилнинг 8 ойи давомида 20 млрд сўмдан ортиқ мол-мулклар солиқ қарздорлиги учун хатланиб, “E-ijro” аукцион савдоси орқали сотувга чиқарилган. Бундан ташқари, шаҳар ва туманлар солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда 79 млрд сўм маблағ маҳаллий бюджетга туширишга эришилган.

    Ойбек Акрамов,

    МИБ Наманган вилоят бошқармаси катта инспектори

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates