8-синф ўқувчиларига ижарага берилган машина жарима майдонига жойлаштирилди

    Машина кечки пайт икки соатга шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш учун берилган.

    Маълум қилинишича, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБга Андижон шаҳри 17-умумтаълим мактабидан мурожаат келиб тушган. Унда ўқувчиларнинг қоидабузарлик содир этгани ҳақида хабар берилган.

    Аниқланишича, бир эркак ўзининг Matiz'ини уч нафар 8-синф ўқувчиларига соатига 60 минг сўмдан икки соатга шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш учун берган.

    — Машинам уйда бекор турганди. Кундузи билан кира қилдим, кечки пайт газимга пул чиқиб қолар, деган мақсадда бергандим. Уларда бирор муаммо чиқиб қолса, ўзлари ҳал қилиши ҳақида келишдик. Ёнида ўтириб, ҳайдашни эплай олгани учун бердим, — дейди машинанинг эгаси.

    Ҳолат бўйича Matiz автомобили эгасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва машина жарима майдонига жойлаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates