8 вилоятда жадал иқтисодий ўсиш кузатилди

    2018-2022 йилларда мамлакатимизнинг 8 та вилоятида жадал иқтисодий ўсиш таъминланди.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари 2018-2022 йилларда Ўзбекистон ҳудудларида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) нинг ўсиш динамикасини таҳлил қилди.

    Сўнгги беш йил давомида мамлакатнинг ҳудудлар бўйича олиб бораётган сиёсати доирасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда эътиборни вилоят даражасидан шаҳар, туман ва маҳаллаларга, хусусан, уларнинг мавжуд салоҳияти, истиқболи ва ўсиш нуқталарини баҳолашга қаратиш бу даврдаги сиёсатнинг ўзига хос хусусияти бўлди.

    2018-2022 йилларда мамлакатимизнинг 8 та вилоятида жадал иқтисодий ўсиш таъминлангани (ЯҲМнинг ўсиши 131,9-154,4 фоиз) ислоҳотларнинг яхши натижа бераётгани далилидир.

    Биринчидан, Андижон, Тошкент, Навоий вилоятларида пандемиядан кейинги даврда (2021-2022) қисқа муддатда иқтисодий ривожланишда барқарорлик таъминланди.

    Иккинчидан, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечак, резина ва пластмасса, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши ҳамда ўрта юқори технологияли фаолият (электрон ва оптик қурилмалар, электр жиҳозлари ишлаб чиқариш, таълим, ахборот-коммуникация хизматларини ривожлантириш ва бошқалар) туфайли Наманган, Фарғона, Жиззах вилоятларининг иқтисодий ўсишида (ЯҲМнинг ўсиши 1,3 баробарни ташкил этди. Бу республика кўрсаткичидан юқори) сезиларли натижаларга эришилди.

    Ҳудудларда ЯҲМнинг ўсишига қайси тармоқлар сезиларли ҳисса қўшди?

    - Андижон, Навоий, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятларида ЯҲМ ўсишини таъминлашда саноат сектори (ЯҲМнинг ўртача йиллик ўсишини таҳлил қилиш асосида) сезиларли аҳамиятга эга бўлди;

    - Бухоро, Жиззах вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида ЯҲМнинг ўсишида қишлоқ хўжалиги ўз устунлигини сақлаб келмоқда;

    - Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида ЯҲМ ўсишини таъминлашда хизмат кўрсатиш соҳаси етакчи тармоқ сифатида қайд этилди.

    Умуман олганда, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлашнинг мақсадларидан бири сифатида ҳудудий иқтисодиёт ҳажмини 1,4-1,6 баравар ошириш белгиланган. Бу, ўз навбатида, ҳудудларнинг мутаносиб ривожланишини таъминлаш, шаҳар ва туманларнинг ривожланишини рағбатлантириш, урбанизация сиёсатини такомиллаштириш ҳамда маҳалла институтини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирларини амалга оширишни назарда тутади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates