82 ёшли фуқаро Германияда сув тошқинидан азият чекканларга бир миллион евро хайрия қилди

    Мюнстер шаҳри фуқароси Хорст Эшлер Германиянинг ғарбий қисмида юз берган сув тошқинидан жабрланган фуқароларга 1 миллион евродан зиёд маблағни хайрия қилди, деб ёзади radiosputnik.ria.ru.

    Хорст Эшлернинг айтишича, у аввалига теледастур орқали кўламдор сув тошқинини кўриб 1 миллион евро хайрия қилишга қарор қилган.

    “Бу ҳамма нарсасидан айрилган одамлар учун. Эртага нон сотиб олиш учун эса менинг пулим етади”, дейди у.

    “Бавария” клуби мухлиси бўлган отахон севимли футболчиларнинг табиий офатдан зарар кўрган одамларга ёрдам беришда сусткашлигини танқид қилган. Бунгача “Бавария” жамоаси “Кельн” билан сув тошқини юз берган Шимолий Рейн-Вестфалияда ўйин ўтказган. Шундан сўнг Хорст Эшлер яна 100 минг евро хайрия қилган.

    Хорст Эшлернинг чақириқларидан сўнг орадан бир кун ўтиб, “Бавария” Шимолий Рейн-Вестфалиядаги Гельзенкирхен шаҳрида “Шальке” билан хайрия ўйинини ўтказишини, ундан тушган маблағ сув тошқинидан зарар кўрган одамларга йўналтирилишини айтди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates