9,3 миллион долларлик консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилинди

    Бизнес 18 октябр 2020 978

    Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойи давомида 9 миллион 365 минг доллар қийматдаги консерваланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт божхона режимида расмийлаштирилди.

    Жорий йил консерваланган мева-сабзавотлар экспортидан кўрилган даромад ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошган. Консерваланган мева-сабзавотларнинг 37 фоизи Россияга, 26,4 фоизи Қозоғистонга ҳамда 26 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган.

    Шунингдек, жорий йил консерваланган мева-сабзавотларнинг Тожикистонга экспорти 3,8 баробар, Жанубий Кореяга экспорти 3,1 баробар, Украинага экспорти 1,7 баробар, Қирғизистонга экспорти 1,6 баробар ва Туркманистонга экспорти 1,3 баробарга ортган.

    Ўзбекистондан консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилинган давлатлар қаторига жорий йил Беларус ва Италия ҳам қўшилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates