Лого Лого-пв-уз

    93 миллион сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

    Солиқ органлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан назорат тадбирлари ўтказилди.

    Ўтказилган тадбирлар давомида Тошкент вилоятининг Зангиота, Паркент тумани ҳамда Ангрен шаҳарларида ноқонуний савдога қўйилган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари аниқланди.

    — Зангиота туманида жойлашган дўкондан 5 турдаги 226 дона қиймати 12,1 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари;

    — Паркент туманида фуқарога тегишли омборхонадан 14 турдаги 5053 дона қиймати 69,1 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари;

    — Ангрен шаҳрида 5 турдаги 1010 қути қиймати 12 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари аниқланди ҳамда улар вақтинча олиб қўйилди.

    Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates