95 ёшли Ричард Эйтель Шимолий қутбга етиб борган энг кекса одамга айланди

    95 ёшида Ричард Эйтель ўзининг узоқ йиллик орзусини амалга оширди – у 90 даража шимолий кенгликка етиб борди. У Шимолий қутбга етиб борган дунёдаги энг кекса одамга айланди.

    1929 йил 17 декабрда туғилган америкалик Ричард Эйтель 95 ёшида Шимолий қутбга етиб борди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби хабар бермоқда.

    Қариндошлари унинг режасини амалга оширишга ёрдам беришга қарор қилмагунча, у узоқ вақт давомида бундай саёҳатга чиқиш имконига эга эмас эди.

    10 август куни узоқ денгиз экспедициясидан сўнг Эйтель сайёрамизнинг энг шимолий нуқтасига – 95 ёшу 236 кунлигида етиб борган дунёдаги энг кекса одамга айланди. У Шимолий қутбга 90 йилу 334 кунда ташриф буюрган бошқа америкалик Эдвард Шталнинг рекордини янгилади.

    У ерга етиб боргач, Ричард нафақат кема палубасида суратга тушди, балки тундра бўйлаб чанғи саёҳатига ҳам чиқди, деб хабар берди korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates