Абдулазиз Камилов Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 9 декабр 2021 1207

    2021 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов «Италия – Марказий Осиё» шаклидаги иккинчи вазирлар конференциясида иштирок этиш учун Тошкентга келган Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луиджи Ди Маё билан учрашди.

    Иккинчи вазирлар учрашуви самарали бўлганини мамнуният билан қайд этиб, мазкур шаклдаги мулоқот Италия ва минтақа мамлакатлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим соҳаларида кўп қиррали ва барқарор ҳамкорликни ривожлантириш учун салмоқли салоҳиятга эга эканлигини таъкидладилар.

    Йиғилишда икки томонлама қўшма тадбирлар, жумладан, 2022 йилда Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ва саноат ҳамкорлик ва экспорт кредитлари бўйича Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 7-йиғилишини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

    Парламентлараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш, ҳудудлараро ҳамкорликни, хусусан, Самарқанд вилояти ва Ломбардия ҳудуди ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтиришга ҳар икки томон тайёрлиги билдирилди.

    2022 йилда Ўзбекистон ва Италия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини қўшма тадбирлар орқали нишонлашга алоҳида эътибор қаратилди.

    Мулоқотда икки давлатнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги масалалари ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates