Абдулазиз Камилов Хорватия ва Эстониянинг янги тайинланган элчиларини қабул қилди

    2021 йил 25 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хорватия Республикаси ва Эстония Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчилари (қароргоҳи Нур-Султон шаҳрида) этиб тайинланган Рефик Шабанович ва Тоомас Тирсни қабул қилди.

    Вазир ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, элчиларни янги лавозимга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли лавозимида муваффақиятлар тилади.

    Суҳбат чоғида икки томонлама ва «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» шаклида Ўзбекистон-Хорватия ва Ўзбекистон-Эстония муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш бўйича амалий таклифлар кўриб чиқилди.

    Минтақадаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates