Абдулазиз Комилов Америка давлатлари ташкилоти Бош котиби билан учрашди

    2021 йил 2 июль куни Ўзбекитон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) Бош котиби Луис Алмагро билан учрашди.

    Учрашув чоғида Ўзбекистон ва АДТ ўртасида турли соҳаларда шериклик алоқаларини ўрнатишнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари мамлакатимизга Ташкилот ҳузуридаги доимий кузатувчи мақомини тақдим қилиш масаласининг ижобий кўриб чиқилганлиги учун миннатдорлик билдирди.

    Томонлар икки ва кўп томонлама даражадаги мулоқотни муносабатларга тизимлилик характерини бериш орқали мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини билдирди.

    АДТ аъзо мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни ошириш, Ўзбекистонда саноатни модернизация қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга муҳим эътибор қаратилди. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш, терроризмга қарши курашиш ва коррупцияни бартараф этиш масалалари бўйича тажриба алмашишнинг муҳимлиги қайд этилди.

    АДТ раҳбари 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияга таклиф этилди.

    Америка давлатлари ташкилоти – 1948 йилда Панамерика Иттифоқи (1889 йилда тузилган) негизида вужудга келган халқаро ташкилот. Мақсади – ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аъзо мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш. Шимолий ва Жанубий Американинг 34 та давлати ташкилотга аъзо ҳисобланади. АДТ Америка мамлакатлари ўртасида қатор халқаро келишувлар, жумладан, коррупцияни бартараф этиш соҳасида битим имзоланишининг ташаббускори бўлган. Тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, хусусан, уни терроризмга қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва минтақа иқтисодий тараққиётига кўмаклаши орқали мустаҳкамлашни АДТ ўзининг асосий вазифаси деб ҳисоблайди. Ташкилот Бош қароргоҳи Вашингтон шаҳрида жойлашган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates