Абдулазиз Комилов АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашувди

    2021 йилнинг 1 июль куни Вашингтон шаҳрига Ўзбекистон делагацияси раҳбари сифатида келган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашув ўтказди.

    Учрашув чоғида Пентагон раҳбари вазир Абдулазиз Камиловни Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади.

    Музокараларда мудофаа йўналишидаги, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, умумий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш каби соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Турли даражалар ва йўналишлардаги мунтазам мулоқот сабабли сўнгги йилларда Ўзбекистон-Америка алоқалари ижобий ўсиш суратларини касб этаётганлиги, амалий мазмун билан бойиб бораётгани қайд этилди.

    АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларнинг Ўзбекистон томонидан кўп йиллардан буён қўллаб-қувватланаётганлигини ҳамда ушбу мамлакат иқтисодиётини қайта тиклаш ва унинг Марказий Осиё минтақасига интеграциясига кўмаклашишга тайёрлигини олқишлади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates