Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири билан учрашди

    Ар-Риёзда Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловнинг Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фарҳон Ол Сауд билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида барча йўналишларда ўзаро манфаатли муносабатларнинг истиқболлари, режалаштирилаётган тадбирлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    Файсал бин Фарҳон Ўзбекистон Президентининг 2022 йил август ойида Саудия Арабистонига буюрган давлат ташрифи якунларини юқори баҳолар экан, унинг доирасида эришилган келишувлар кўп қиррали Ўзбекистон - Саудия алоқалари ривожини янги босқичга кўтарганини таъкидлади.

    Унинг сўзларига кўра, олий даражадаги ташрифдан сўнг икки давлатнинг вазирлик ва идоралари ўртасида ўзаро ташриф алмашувлари жадал тус олгани Саудия томонидан юқори баҳоланмоқда.

    Вазир Саудия Арабистони Ўзбекистон билан барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан давом этишидан манфаатдор эканлигини мамнуният билан таъкидлади.

    Файсал бин Фарҳоннинг айтишича, “Подшоҳлик Ўзбекистонни минтақадаги асосий давлатлардан бири деб билади, республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолайди. Ўзбекистон раҳбарияти эълон қилган 2023 йилдаги устувор йўналишлар, хусусан, самарали давлат бошқаруви тизимига ўтиш, Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуриш ва бошқа ислоҳотлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги манфаатларига ҳам мос келади”.

    У, шунингдек, Саудия Арабистони Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдаги мавжуд улкан салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш ҳамда томонлар учун манфаатли бўлган барча соҳаларда ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш бўйича зарур чораларни кўришга тайёр эканлигини таъкидлади.

    Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни турли соҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўллари кўриб чиқилди, минтақавий ва халқаро майдондаги ўзгаришлар ҳамда бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, икки ва кўп томонлама алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates