Мазкур фильм жорий йил 80 йиллиги кенг нишонланаётган Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижодига бағишланади.
Сценарий муаллифи Фурқат Усмонов, режиссёр Шоҳрух Расулов, оператор Жаҳонгир Ибрагимов, постановкачи рассом Акмал Саидов, продюсер Давронхўжа Абдуғаниев.
Фильмнинг съёмка жараёнлари Тошкент ва Қашқадарёда бўлиб ўтиши белгиланган.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати