“Абдулла Қодирий ҳаёти театр саҳнасида” байрам тадбири ўтказилди

    Бугун мамкалатимизда Ўзбек романчилик мактабининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, унинг бой мероси билан ёш авлодни яқиндан таништириш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, бугун Абдулла Қодирий мемориал музейида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-261-сон қарори 6-иловаси 17-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат драма театрининг “Абдулла Қодирий ҳаёти театр саҳнасида” деб номланган байрам тадбирининг ташкил этилиши ҳам бунга мисол бўла олади.

    Мазкур тадбирда элимиз суйган устоз ижодкорлар, санъат шинавандалари ва адабиёт ихлосмандлари иштирок этди. айниқса, ёш китобхонларнинг Абдулла Қодирий асарларидаги севимли қаҳрамонлари борасидаги мунозаралари қизғин кечди.