Мазкур беллашувнинг иккинчи бўлимида миллий терма жамоамиз аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Витор Рейс ўрнига захирадан ўйинга қўшилди. Қувонарлиси, 56-дақиқада Рико Люиснинг кучли зарбаси Абдуқодирнинг елкасига тегиб, рақиб дарвозасидан жой олди.
Шунингдек, Абдуқодир Ҳусанов ўйин давомида рақиб жамоадан 2 бора тўпни олиб қўйган бўлса, 1 марта зарбаларга блок қўйди. Ўйин давомида 57 бора тўпга тегиниб, 48 та пас беришга муваффақ бўлди.
“Шаҳарликлар“ кейинги ўйинни 11 февраль куни Чемпионлар Лигаси доирасида “Реал“га қарши ўтказади.