«Абу Сахий», «Мегапланет» ва “Toshkent city”да коронавирус аниқланди

    Саломатлик 30 июн 2020 909

    Кеча, 28 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 266 нафар бемордан 16 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 29 июнь куни эса 274 нафар бемордан 30 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 20 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.

    Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати ошганини кўриш мумкин.

    Жумладан, Мирзо Улуғбек туманидаги яшовчи Ш.Ғ.да, Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Сергели ва Учтепа туманларида яшовчи 8 нафар фуқарода, Миробод туманидаги хусусий оёқ кийим таъмирлаш устахонаси эгаси У.У.да, «Мегапланет» савдо мажмуасидаги «София» ширинлик дўкони ишчисида, Сергели туманидаги “ENTER Engineering” компанияси ҳисобчиси Н.М.да, Республика ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдам ташкил этиш маркази муқобил тиббий комиссияси ҳамшираси Ш.Ш.да касаллик аниқланган.

    Шунингдек, Тошкент шаҳридаги «Кристал» савдо маркази кийим-кечак дўкони сотувчиси У.Р.да (Қозоғистонга кетаётганлиги учун намуна топширган), Юнусобод туманида яшовчи У.Б.да (Юнусобод деҳқон бозорига боргандан кейин тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), «Абу Сахий» савдо маркази ходими С.Қ.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли мурожаат қилган), “Toshkent city” қурилиш объекти ошпази М.М.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган) ҳам коронавирус қайд этилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates