Абхазияда парламентда юз берган отишмадан кейин депутат ҳалок бўлди

    Абхазияда майнингни тақиқловчи қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида отишма содир бўлди. Икки нафар депутат яраланди, улардан бири вафот этди.

    “Амра Life” телеграм канали хабарига кўра, парламент аъзолари Адгур Харазия ва Кан Кварчия муштлашиб кетган ва Вахтанг Голандзия уларни тинчлантиришга ҳаракат қилган. Бир пайт Харазия қуролини олиб, Кварчияга қарата ўқ узмоқчи бўлиб, Голандзияни ҳам яралаган. Телеканалнинг таъкидлашича, ўқ Голандзиянинг бошига теккан, жароҳат эса ўлимга олиб келган.

    Голандзиянинг ўлими ҳақидаги маълумотни “РИА Новости”га Абхазия Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлади. “Нужная газета” порталининг ёзишича, депутат “ҳаётни сақлаб қолиш имкониятини бермайдиган жароҳатлар” олган ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қилган ҳаракатларига қарамай, Республика клиник шифохонасида вафот этган.

    “Апсныпресс” агентлигининг хабар беришича, Кварчия қўлидан яраланган ва реанимацияга ётқизилган, бироқ унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.

    “Спутник Абхазия” Республика Ички ишлар вазирлиги вазири вазифасини бажарувчи Роберт Киутга таяниб ёзишича, парламентда отишма содир этган Харазия воқеа жойидан қочиб кетган.

    Воқеа ҳақидаги хабарлар Абхазия президенти вазифасини бажарувчи Бадра Гунбага маълум қилинди, бу ҳақда “Сухум в эфире” телеграм канали хабар бермоқда. Республика раҳбари раислигида йиғилиш бўлиб ўтди, унда Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Дмитрий Дбар, Сухум прокурори Алхас Агумава ва Сухум шаҳари ички ишлар бошқармаси бошлиғи Астамур Хагуш иштирок этди. Улар Гунбага воқеа содир бўлган жой ўраб олингани, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эса фавқулодда вазиятни синчиклаб аниқлаётганига ишонтиришди.

    Гунба отишмадан жабрланган депутатлар ётқизилган шифохона, Республика шифохонасига ташриф буюрди. Соғлиқни сақлаш вазири ва бош шифокор унга Кварчия ўртача оғирликдаги тан жароҳати олгани ва унинг аҳволи барқарор эканини маълум қилишди, деб хабар беради rtvi.com.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates