баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    “АCWA Power” компанияси билан ҳамкорликда шамол электр станциялари қурилади

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабарида айтилишича, “АCWA Power” компанияси (Саудия Арабистони) Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида шамол салоҳиятини ўрганиш учун режалаштирилган 18 та метереологик устундан 10 тасини ўрнатган.

    Мазкур компания томонидан умумий қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциялари қурилиши кутилмоқда.

    Шамол салоҳиятини ўрганиш ишлари 2020 йилнинг август ойида бошланган бўлиб, 12 ой давомида олиб борилади. Шамолнинг тезлиги, йўналиши ва давомийлиги, шунингдек ҳудудлардаги об-ҳаво шароитларининг ўзгариши каби маълумотларни ўлчаш учун 100 метр баландликдаги махсус датчиклар ўрнатилади.

    Қайта тикланадиган энергия манбаси (шамол) асосида электр станцияларини қуриш лойиҳасининг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлиб, 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш йўли билан амалга оширилади.

    Маълумот учун, 2020 йил 4 май куни давлатимиз раҳбарининг ёқилғи-энергетика тармоғида самарадорликни ошириш масалалари юзасидан ўтказган йиғилишида “АCWA Power” компанияси билан ҳамкорликда шамол электр станцияларини қуриш бўйича ишларни жадаллаштириш топшириғи берилган эди.

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates