Адлия вазири Р. Давлетов давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик масалалари бўйича халқаро эксперт Г. Схакая билан учрашди

    Жорий йил 26 июлда адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Грузия Республикасидан ташриф буюрган давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик масалалари бўйича халқаро эксперт Гиорги Схакая ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Халқаро эксперт Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ва Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳасининг 2021 йил учун тасдиқланган иш режасига асосан жалб этилган.

    Халқаро эксперт томонидан Ўзбекистон Республикасида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига оид қонунчиликни ўрганиш ва халқаро тажриба асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Шунингдек, халқаро эксперт қўшма лойиҳа доирасида ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг беш йиллик стратегияси, Давлат хизматларини кўрсатиш стандартлар ва тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқади.

    Учрашув давомида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда соҳани таҳлил қилиш ва келгусида такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар хусусида фикр алмашилди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates