Афғонистон билан қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 27 октябр 2021 800

    2021 йил 27 октябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон билан қўшни давлатлар ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувида иштирок этди.

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўз нутқида бугун Афғонистонда мутлақо янги воқелик юзага келганини таъкидлади. Тўлиқ ваколатли ҳамда халқаро эътирофга эга бўлишга интилаётган Муваққат ҳукумат тузилди.

    Қайд этилганидек, Афғонистон яқин келажакда минтақа давлатлари, биринчи навбатда, қўшни мамлакатларнинг миллий манфаатларига бевосита дахлдор минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиб қолади.

    Айниқса, ҳозирги замонавий босқичда ушбу давлатни халқаро миқёсда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик учун Афғонистонга нисбатан можародан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

    Форум иштирокчилари Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, биродар афғон халқига тезкор инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш масаласида халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳим аҳамият касб этишини билдирдилар, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates