Афғонистон раҳбари "Толибон"нинг сўнгги гуруҳини қамоқдан озод қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди

    Кеча Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон” ҳаракатининг 400 тарафдорини қамоқдан озод қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди, дея хабар қилади “Дунё” АА мухбири.  

    ТАСС агентлиги хабарига кўра, февраль ойида АҚШ вакиллари билан музокаралар пайтида Ҳаракат томонидан берилган рўйхатдаги қўлга олинган “Толибон” тарафдорларининг сўнгги партияси чиқарилади.

    Эслатиб ўтамиз, 2018 йил март ойида дунёнинг ва минтақанинг етакчи мамлакатлари, БМТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали делегациялари иштирокидаги Афғонистон бўйича халқаро конференцияда Тошкент декларацияси қабул қилинган бўлиб, унда биринчи марта Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри тинчлик музокараларини бошлаш зарурлиги борасида якдил фикр билдирилган.

    2020 йил февраль ойида АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди. Унга кўра, афғонистонликлар билан мулоқот йўлга қўйилиб, чет эл қўшинлари Афғонистондан босқичма-босқич олиб чиқилади ҳамда ҳар икки томондан маҳбуслар озод этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates