Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

    Халқаро ҳамкорлик 22 октябр 2020 1151

    Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Кобул шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси вазирлик ва идоралари раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашув давомида икки давлат ўртасида саноат кооперацияси, савдо, транспорт ва энергетика соҳаларига урғу берган ҳолда, кўп қиррали шерикликни ўрнатишга ўзаро тайёрлик билдирилди.

    Томонлар ўзаро савдо ривожланишининг ижобий тенденцияларини таъкидладилар - фақатгина 2020 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан савдо айланмасининг 24 фоизга ўсишига эришилди.

    Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги Битим лойиҳасини тайёрлаш бўйича икки мамлакатнинг тегишли идора ва вазирликларининг биргаликдаги ишларини фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

    Шунингдек, халқаро савдо ҳажмининг глобал пасайиши фонида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ўзаро юк ташиш динамикаси барқарор ўсиш суръатларини намоён этаётганлиги таъкидланди - жорий йилнинг январь ойидан сентябрь ойигача бўлган даврда темир йўл ва автомобиль транспорти орқали ташишлар ҳажми 47 фоизга ошди. Тадбир давомида Ўзбекистон делегацияси иштирокида Афғонистон Ислом Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 110 миллион доллар ажратишни назарда тутувчи «Сурхон- Пули- Хумри» электр узатиш линияси қуриш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида битим имзоланди. Маблағларнинг асосий қисми ташкилотнинг ўзбек пудратчилари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш ишларига йўналтирилади. Яқин келажакда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «ДА Афғонистон Брешна Ширкат» ўртасида ушбу ЭУЛни қуриш бўйича тегишли шартнома имзоланади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates