Афғонистонда “Made in Uzbekistan” савдо уйи очилди

    Шу кунларда Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Кобул ва Мозори Шариф шаҳарларида бўлиб турибди.

    Қайд этилишича, мазкур ташриф доирасида “Made in Uzbekistan” савдо уйининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

    Икки томон вакиллари ҳамда тадбиркорлари иштирок этган мазкур тадбирда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кенг турдаги маҳсулотларни Афғонистон бозорига олиб кириш ва бу ердаги эҳтиёжни қоплашда ушбу савдо уйи муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

    Тадбир доирасида иштирокчилар эътиборига кенг турдаги электротехника маҳсулотлари ва янги технологиялар тақдим этилди.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур савдо уйининг очилиши томонлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаб, савдони янада ривожлантиришга хизмат қилади. Бу ерда электротехника маҳсулотлари ва янги технологиялар мунтазам равишда намойиш этилиб, маҳаллий харидорлар билан тўғридан тўғри савдо алоқаларини йўлга қўйиш имкони яратилади.

    Шунингдек, ташриф доирасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси вакиллари Қобул шаҳрида электротехника саноати соҳасида фаол музокаралар олиб борди. Учрашувларда тўғридан тўғри савдо битимлари тузиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Афғонистон бозорининг эҳтиёжлари чуқур таҳлил қилинишига алоҳида эътибор қаратилди.

    Уюшма ахборот хизматининг маълум қилишича, янги савдо имкониятлари Ўзбекистон маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш, уларни маҳаллий бозор эҳтиёжларига мослаштириш ва икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш имкониятларини яратади.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates