Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда Европа Иттифоқи ҳисобидан таълим олади

    Лойиҳанинг мақсади – ўз юртларида таълим ва иш билан таъминлашда эркакларга қараганда номутаносиб тўсиқларга дуч келаётган афғон аёллари учун таълим олиш имкониятларини тақдим қилишдан иборат.

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ), Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегациаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) бугун афғон аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайишини Ўзбекистонда таҳсил олиш учун таълим грантлари орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган чегаралараро ташаббусни амалга ошира бошладилар.

    Умуман, Афғонистондан келган 50 нафар аёл Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларини ўқийди ва битиради.

    Европа Иттифоқи ушбу ташаббус учун 2 миллион евро миқдорида грант ажратди, лойиҳани БМТТД 2025 йилгача амалга оширилишини таъминлайди.

    “Аёллар ўз мамалакатлари иқтисоди ўсишига асосий ҳисса қўшувчилардир. Шунга қарамай, улар таълим олиш, муносиб меҳнат ва тенг маош олиш имкониятига эга бўлиш йўлида кўпинча ижтимоий тўсиқларга дуч келишади. Малакалари ортиши билан аёллар хусусий ёки давлат секторида юқори даражадаги иш жойларига эга бўлишлари кутилмоқда, бу уларга ўз мамлакатлари ривожига самарали ҳисса қўшишга имкон беради” — дейди Эдуардс Стипраис, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси жаноби олийлари.

    Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганади, ўқишни тугатгандан сўнг уларга техник ва касбий таълим тўғрисидаги гувоҳнома берилади. Афғонистонлик ёш аёллар Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида, Тошкент давлат аграр университети кўмаги остида, ўқийдилар.

    ОЎМТВ ушбу лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлади. «Ўзбекистон қўшни дўст Афғонистон заминида тинчликни қўллаб-қувватлайди ва ушбу жараённи Марказий Осиё минтақасида барқарор ривожланишга эришиш учун муҳим шарт деб билади», — дейди Ўктам Саломов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари.

    2019 йил октябрь ойида Афғонистонлик аёлларнинг биринчи гуруҳи статистика, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон соҳаларида таълим сафарларини бошлаш учун Қозоғистонга ташриф буюрди. Бу йил эса яна 20 нафар талабага таълим гранти берилади. Улар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини, Қозоғистонда эса кончиликни ўрганадилар. Ихтисослашган таълим олишдан олдин талабалар тил курсларини ўташлари керак бўлади.

    «Гендер тенглиги ҳамда аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш нафақат инсоннинг асосий ҳуқуқлари, балки мамлакатни ривожлантириш ва равнақ топтиришнинг оқилона миллий стратегиясидир», — деди анжуманга якун ясар экан, Матилда Димовска, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates