баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    «Афросиёб» поездида унутиб қолдирилган 9 минг долларга яқин пул эгасига қайтарилди

    Транспорт 15 апрел 2021 150

    Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида қатновчи «Афросиёб» поездида йўловчи томонидан унутиб қолдирилган пуллар ўз эгасига қайтарилди.

    Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.

    Маълум қилинишича, 13 апрель куни 762-сонли Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездининг 5-вагонида ичида 8850 АҚШ доллари, 1,93 миллион сўм пул, иккита фуқаролик паспорти ва шахсий буюмлари мавжуд эркаклар қўл сумкаси йўловчи А.Қ. томонидан унутиб қолдирилган.

    Ушбу ҳолат Транспортда ХТББ Йўловчи поездларини кузатиш баталёни ходими Ш.Худайберганов томонидан аниқланган.

    Қўл сумкаси холислар иштирокида керакли ҳужжатлар асосида расмийлаштирилиб, ўз эгасига тўлиқ ва бешикаст ҳолда етказилган.

    Фуқаро Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ЙПКБ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирган.

    No date selected
    May 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates