«Агоробанк» ва Халқ банки истеъмолчилар ҳуқуқларини бузди

    Молия 29 июн 2020 2001

    Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар доирасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида «Агробанк» ва Халқ банки фаолиятида банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.

    Хусусан, ушбу банклар томонидан қонун талабларига риоя қилмаган ҳолда, мижозларнинг ҳисобварақларига маблағ киритиб қўйганлик учун комиссия тўловлари ундирилган, омонат шартномаси шартларига банк томонидан бир томонлама ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи кўзда тутилган. Шунингдек, банкларнинг ахборот стендларида нотўғри ва аҳамиятсиз (долзарб бўлмаган) маълумотлар жойлаштирилган, кредит шартномаси шартларига амал қилмаган ҳолда, кредит тўловлари бўйича пенялар ҳисобланган ва бошқа қоидабузарликларга йўл қўйилган.

    Шу муносабат билан аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш билан бир қаторда ушбу банкларга нисбатан белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates