«Agro Export Baraka» МЧЖ Россияга бодринг экспортини бошлади

    Агросектор 15 ноябр 2021 911

    Сирдарё вилояти Мирзаобод туманининг Мирзо Улуғбек сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги «Agro Export Baraka» масъулияти чекланган жамият иш бошлаганига унча кўп вақт бўлмади.

    Фурқат Тошматов олган сурат

    Гулистонлик тадбиркорлар Андрей Рюхин ва Олег Свистунов «Миллий банк»дан олган 3, 5 миллион долларлик кредит, ўзларининг 1,5 миллион долларлик сармоялари ҳисобига Корея технологияси асосида 7 гектар ер майдонида иссиқхона барпо этди. Аввал бўз ва қуруқ бўлган ерда энди бодринг ва помидор маҳсулотлари гидропоника усулида етиштириляпти.

    Иссиқхона учун зарур бўлган жиҳозлар Кореядан, гидропоника усулида экиладиган кокос пўчоғи эса Туркиядан келтирилди. Қурилиш ишлари якунига етгач у ерга Берн навли, яъни халқ тилида айтганда чўтир бодринг экди.

    — Ушбу технология асосида иш бошлашдан аввал Россиялик Сергей Косисын ва Белоруссиялик Нина Болошенко каби мутахассислардан маслаҳат олдик, — дейди «Agro Export Baraka» масъулияти чекланган жамият иш юритувчиси Олег Свистунов. — Кўрганингиздек, натижа ёмон эмас. Гидропоника усулидаги иссиқхонани қуриб, унга бозорбоп Берн(чўтир) навли бодринг уруғларини экдик. Ниҳоллар ҳам баравж ўсиб, кутилганидан юқори ҳосил бера бошлади.

    Айни вақтда «Agro Export Baraka» масъулияти чекланган жамиятда мирзаободлик ва боёвутлик маҳаллий ёшлардан 120 киши ишли бўлди. Уларнинг 90 фоизи қишлоқ аёллари. Иш ҳаққи ҳам чакки эмас. 1 миллион 800 мингдан 3 миллион сўмгача. Бундан ташқари улар қилган меҳнатига қараб рағбатлантириб бориляпти. Ювиниш, дам олиш хоналари мавжуд. Иссиқ овқат эса бепул.

    — 1 квадрат метр жойда экилган бодрингдан 250 килограмм, 1 гектар ердан 250 тонна атрофида бодринг олишни режалаштирганмиз,— дейди Андрей Рюхин. — Режадаги ишларимиз амалга ошиб, ҳосилдорлик ҳам кутилганиданда кўп бўлгач, ташқи бозорга чиқарилган ва сотилган бодринг ҳисобига гидропоника ҳисобида қурилган иссиқхонамизни яна бир неча гектарга кенгайтирамиз. Буни ҳисобига ишчи хизматчиларимиз сони, иш ҳаққи ва даромади ошади.

    Ғулом Примов.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates