Аҳмадалиев чемпионлик камарлари ҳимояси учун жанг қилади

    Спорт 17 сентябр 2020 1983

    Профессионал бокс тарихидаги рекорд – энг кам жанг ўтказиб, икки камарни қўлга киритган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўйича маълумотлар тарқатилмоқда.

    Маълум қилинишича, боксчимиз ноябрь ойининг охирги ҳафтасида рингга кўтарилади ва унда ўзига тегишли бўлган WBА ва IBF жаҳон чемпионлик камарларини ҳимоя қилади. Аҳмадалиевнинг рақиби IBF йўналишида мажбурий даъвогар ва вақтинчалик жаҳон чемпиони япониялик Рёсуке Иваса бўлиши кутиляпти. Бу борада томонлар музокараларни олиб бормоқда.

    Ушбу бокс оқшоми “Matchroom” компанияси томонидан ташкил этилади ва унда бир қатор машҳур номлар жанг ўтказиши кутиляпти.

    Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев шу пайтга қадар проф боксда 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғолиб бўлган бўлса, бўлажак рақиби Рёсуке Иваса 27 та жангда қатнашиб, уларнинг 24 тасида ғолиб бўлган. 3 бор мағлубият аламини тотиб кўрган.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
    Матбуот хизмати​

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates