Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янги босқичга ўтилмоқда

    Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари бугунги кунда минглаб фуқароларимизнинг узоқ йиллардан буён йиғилиб қолган муаммоларига ечим топишда нажот даргоҳига айланиб улгурди. Зеро, асосий мақсад ҳам аҳоли муаммоларига ечим топишдир.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойлардаги Халқ қабулхоналари ташкил этилганига ҳам 4,5 йилдан ошди. Бундай қабулхоналарнинг ташкил этилиши, фуқаролар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот йўлга қўйилиши, оддий одамлар ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши давлатчилигимиз тарихида катта воқелик сифатида баҳоланмоқда.

    Айтиш жоизки, бу халқчил тизим йил сайин такомиллашиб бормоқда. Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини замон талаблари асосида ташкил қилиш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу борада янги босқичга ўтиш масалалари муҳокама қилингани ҳам фикримиз тасдиғидир.

    Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Халқ қабулхоналари ва сайёр қабулларда кўтарилган долзарб муаммолар таҳлили мамлакатда самарали ислоҳотларни амалга ошириш омили бўлди. Масалан, 4 йил олдин валюта айирбошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олишга доир кўплаб мурожаатлар келиб тушарди. Бугун бу каби мурожаатлар аҳолини мутлақо безовта қилмайди. Бу – муаммолар тизимли ҳал этилгани самараси.

    Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини айтди. Бунинг учун вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.

    Йиғилишда яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратилди. Энди мурожаатларнинг барчаси ягона электрон базада жамланиб, Халқ қабулхоналари ҳар чоракда давлат органларининг очиқ рейтингини шакллантириши белгиланди. Барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда мурожаатларни рўйхатга олиш, уларни кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш бўйича Ягона онлайн платформа яратилади. Бу жараён мурожаатлар билан ишлашда ҳар жиҳатдан қулайлик яратади.

    Видеоселекторда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятини жойлардаги ҳокимлик кучи билан ҳал қилиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Шунинг учун, Президентимиз аҳоли тўғридан-тўғри, туну кун мурожаат қилиши учун ҳокимларнинг виртуал қабулхонаси ва ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифаларини ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Бу эса, ўз навбатида, фуқароларнинг кўплаб муаммоларини бевосита жойида ҳал қилиш учун замин яратади.

    Яна бир жиҳат. Бу жараённинг ташаббускори бўлган давлатимиз раҳбари ҳудудларга қилаётган ташрифлари давомида энг чекка қишлоқларга бориши, фуқароларимизнинг уйларига кириб, уларнинг турмуш шароитлари билан шахсан танишиб, муаммоли масалаларни жойида ҳал этаётгани, жойлардаги барча бўғиндаги раҳбарлар учун дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

    Халқ қабулхоналари ташкил этилгандан кейин давлат ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари Халқ қабулхоналарининг ўзида фуқароларни қабул қилаётгани, жойларда оммавий сайёр қабулларнинг мунтазам йўлга қўйилгани натижасида минглаб фуқароларнинг узоқ йиллардан буён ҳал бўлмаётган муаммоларига ижобий ечим топилишини таъминланмоқда. Бу Халқ қабулхоналари чин маънода давлат билан халқ ўртасида кўприк вазифасини ўтаётганидан дарак.

    Бу сўзларнинг исботини биргина Ромитан тумани мисолида кўрадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган 6 ойида туман Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 958 мурожаатдан 682 таси қаноатлантирилди, 387 мурожаат ижобий ҳал этилди.

    Жорий йилда туман Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатлар билан ишлашнинг натижадорлигини ошириш ва бу борада мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида тумандаги давлат идоралари ҳамда ташкилотларида мурожаатлар билан ишлашнинг ҳолати, кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини ўрганиш жараёнида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 62 тақдимнома киритилди. Бу тақдимномаларга асосан мурожаатлар билан ишлашда масъулиятсизлик ҳамда хато ва камчиликларга йўл қўйган 28 ходимга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазоси берилди ва 1 нафар ходим ишдан бўшатилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилиши билан кундалик ҳаётимизга “сайёр қабуллар”, “оммавий қабуллар” каби тушунчалар ҳам кириб келди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони талаблари асосида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда секторлар, давлат идоралари ва хўжалик бошқаруви органлари масъулларининг жойларда сайёр қабуллари ташкил этилиб, аҳоли билан тўғридан тўғри мулоқот қилиши учун шарт шароитлар яратиб борилиши натижасида сайёр қабуллар давомида келиб тушаётган мурожаатлар тезкорлик билан ҳал этилишига эришилмоқда.

    Президентимиз томонидан ўтказилган мазкур видоселекторда белгиланган вазифалар аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янада қулайлик яратиш билан бирга, ишларни тизимли йўлга қўйиш ва муаммоларни жойида ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

    Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари бугунги кунда минглаб фуқароларимизнинг узоқ йиллардан буён йиғилиб қолган муаммоларига ечим топишда нажот даргоҳига айланиб улгурди. Зеро, асосий мақсад ҳам аҳоли муаммоларига ечим топишдир.

    Ғани МУЯСАРОВ,

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

    Бухоро вилояти Ромитан туманидаги

    Халқ қабулхонаси мудири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates