Аҳоли сохта СЭС ходимларидан эҳтиёт бўлишга чақирилмоқда

    Тошкент шаҳрининг Миробод туманида номаълум аёллар ўзини СЭС ходими деб таништириб, дори сотиб юргани аниқланган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдириб, аҳолини сохта СЭС ходимларидан эҳтиёт бўлишга чақирди.

    Таъкидланишича, сохта СЭС ходимлари фирибгарлик йўли билан келиб чиқиши номаълум дориларни сотмоқда. Видеода кўрсатилган “сохта СЭС ходимлари” Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар Дезинфекция станцияси ва туман ҳудудий бўлимларида фаолият юритмаслиги маълум қилинган.

    "Юқоридаги кўнгилсиз ҳолатга дуч келсангиз, аввало зарарсизлантирувчи восита сотаётган фуқаролардан хизмат гувоҳномаси, қайси ташкилот ёки бошқармада фаолият юритиши, зарарсизлантирувчи восита сотиши ва сотиб олишингизга асос сўрашга ҳақли эканлигингизни унутманг. Сиз талаб қилган маълумотлар беришдан бўйин товлаган фирибгарларга алданиб қолманг", дейилади хабарда.

    Шунингдек, фуқаролардан юқоридаги важ асосида ушбу шахслар мурожаат қилганда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 78 8880101 (050) Ишонч телефони, Тошкент шаҳар бошқармасининг 71 248-12-43 телефон рақами ёки Тошкент шаҳар ИИБ ва ҳудудий бўлимларига зудлик билан хабар беришлари сўралган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates