Аҳоли учун сув истеъмоли меъёрлари янада соддалашди

    Бугунги кунга қадар истеъмолчилар ичимлик ва оқова сув ҳизматларидан фойдаланишида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қарийб 200 турдан ортиқ тасдиқланган истеъмол меъёрлари мавжуд эди.

    Жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида сув ҳисоблагичсиз ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчиларга 4 турдаги қуйидаги истеъмол меъёрлари қўлланилади.

    Хусусан:

    ичимлик сувини кўча колонкасидан ташиб ичувчилар учун киши бошига кунлик 50 литр;

    ичимлик сув тармоғига уланган, сув бериш жадвали асосида сув бериладиган хонадонлар учун киши бошига кунлик 200 литр;

    ичимлик суви тармоғига уланган хонадонлар учун киши бошига кунлик – 350 литр;

    сув сепиш ва суғориш майдонининг ҳар 1 метр квадрати учун кунлик 15 литр этиб белгиланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates