Аҳолини доимий рўйхатга олиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди

    Ижтимоий ҳаёт 25 май 2020 4279

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди. Унинг доирасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2020 йил 1 сентябрдан эътиборан фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш юзасидан қатор янги тартиблар кучга киради.

    Хусусан, қарор билан:

    – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун этиб белгиланди;

    – доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш бир кун ичида расмийлаштирилади;

    – Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинади;

    – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинади;

    – ҳарбий хизматга мажбурларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун бориш тартиби бекор қилинади;

    – Ўзбекистон Республикаси фуқароси солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этганда, уни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда уй-жой эгасининг розилиги талаб этилмайди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates