АИ-80-маркали автобензинни сотувга чиқармасдан ўзида сақлаб турган АЁҚШларга чора кўрилди

    Айни кунларда ҳудудларда АИ-80-маркали автобензинга талаб ошиши натижасида кўплаб АЁҚШларда навбатлар кўпайган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва уларнинг сотувга чиқарилиши юзасидан АЁҚШларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

    Хусусан, Андижон вилоятидаги «Н.П.», «Н.О.», «Л.Г.», «С.О.» ва «Ш.А.О.» МЧЖларга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида биржа савдоларида харид қилинган АИ-80-маркали автобензин ҳеч қандай сабабларсиз сотувга чиқармасдан сақлаб туриш ҳамда фаолият кўрсатмаётган шохобчаларга йўналтириш каби ҳолатлар аниқланди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШлар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates