А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали илк талабаларини қабул қилди

    Таълим 7 сентябр 2021 3530

    А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогик университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.Шин, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси О.Малгинов, Россия таълим вазирлигининг халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими директорининг ўринбосари А.Эфремов, А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг ректори вазифасини бажарувчи В. Рабош, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари У.Бегимқуловлар иштирок этди.

    А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассисларни тайёрлайди:

    - Педагогик таълим ( Болаларнинг қўшимча эстетик таълими);

    - Психология-педагогик таълим (Мактабгача таълимда);

    - Психология ва ижтимоий педагогика ( Болалар психологияси);

    - Махсус ( дефектологик ) таълим ( Сурдопедагогика, Тифлопедагогика, Олигофренопедагогика);

    - Психология ( Инсон ва жамият психологияси);

    - Лингвистика (Рус тилини чет тили сифатида ўқитишнинг назарияси ва методикаси ва миллатлараро коммуникация).

    2021-2022 ўқув йили квотаси 405 та абитуриентни талабалар сафига қабул қилишни кўзда тутган. Уларнинг 81 нафари давлат бюджети асосида ва 324 нафари тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинди.

    Шуни таъкидлаш жоизки, филиал битирувчилари нафақат Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида, балки бир қатор чет эл мамлакатларида ҳам тан олинадиган давлат намунасидаги дипломни қўлларига олади.

    Филиалдаги таълим жараёни ҳар бир йўналиш бўйича етук ва малакали педагог кадрларни етиштиришга қаратилган. Жумладан:

    «Педагогик таълим» (Болаларнинг қўшимча эстетик таълими) йўналиши битирувчилари давлат ва нодавлат таълим муассасаларида болалар билан ишлашлари, шунингдек, маданий-маърифий ташкилотларда ва қўшимча таълим масканларида фаолият юритишлари мумкин бўлади.

    Университетни «Психология-педагогик таълим (Мактабгача таълимда)” йўналишини битирган мутахассислар мактабгача таълим муассасаларида психологлар сифатида, ўрта таълим ўқув масканларида психологик-педагогик коррекцияси йўналишида ишлай олади.

    «Психология ва ижтимоий педагогика» (Болалар психологияси) битирувчилари инсонда, хусусан, болаларда психологик диагностикани ўтказиш, болалар тарбиясидаги турли ўзгаришларни коррекциялаш, психологик тадқиқотларни олиб бориш фаолиятларини юрита олади.

    «Махсус (дефектологик) таълим (Сурдопедагогика, Тифлопедагогика, Олигофренопедагогика)” йўналиши битирувчилари эшитиш ва сўзлаш қобилиятида муаммоси бор бўлган болалар билан ишлашга ихтисослаштирилган таълим муассасаларида фаолият юритиб, улар учун тарбиячи, сурдопедагог, тютор, ва хусусан, индивидуал ўқитувчи сифатида ишлашлари мумкин бўлади.

    «Психология (Инсон ва жамият психологияси )” йўналишини битирган талабалар жамиятнинг турли қатламларида психологик соғлом фикрлашни шакллантириш, гуруҳ ва индивидуал психология соҳаларида ишлашлари мумкин бўлади.

    «Лингвистика (Рус тилини чет тили сифатида ўқитишнинг назарияси ва методикаси ва миллатлараро коммуникация)” йўналиши таълим жараёнини турли миллат вакилларига таълим бериш, уларга рус тилини ўзларининг тиллари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўргатиш каби ишларни амалга оширишлари мумкин бўлади, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогик университетининг Тошкент шаҳридаги филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрида қабул қилинган №ПҚ-4857 сонли қарорига асосан ташкил этилди. Мазкур ҳужжатда мактабгача таълимининг барча тармоқлари учун юқори малакали кадрларни етиштириш, ривожланган чет эл мамлакатларининг ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, таълим муассасаларининг юқори малакали кадрлардаги муҳтожлигини қондириш зарурияти каби долзарб масалалар сифатида ўз ифодасини топган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates