AIBA ва WBA раҳбарлари учрашишди

    Спорт 6 июл 2020 1859

    Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциациясининг вақтинча президенти Муҳаммад Мустахсан ва Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси раҳбари Жилберто Мендосой WBAнинг 99-конгресси жараёнида учрашишди ҳамда иккита бокс ташкилотининг халқаро ҳамкорлик ишларини муҳокама қилишди.

    AIBA матбуот хизмати тарқатган ахборотда учрашув жараёнида айнан нима масалалар тўғрисида сўз кетганлиги айтилмаган бўлсада, келажакда боксни жаҳон майдонида янада ривожлантириш борасида ҳамкорликни янги босқичига қадам қўйиш вақти келганлигини айтишган.

    Экспертларнинг фикрича, ҳаваскор ва профессионал бокс ташкилотлари раҳбарларининг яқин муносабатлари 2015 йилдан мавжуд. Аммо бу Халқаро олимпия қўмитаси ишончини йўқотган AIBAнинг мавеини тиклашга қай даражада таъсир кўрсатиши ноаён.

    Зотан, бундан икки йил муқаддам ХОҚ билан келиб чиққан муаммолар оқибатида АИБАнинг олимпия ўйинларида бокс мусобақаларини бошқариш тизимидан мосуво этилганлиги, вазиятдан чиқиш йўллари мураккаблигича қолаётганлиги ва бу масалалар қачон ўз ечимини топиши номаълумлигича қолмоқда.

    Тўлқин РЎЗИЕВ.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates