Аждодларга муносиб авлод бўлиш масъулияти

    Ўқитувчи — қалб меъмори. Муаллимларга эътибор бутун миллатга, халққа эътибордир. Улар таълим сифатини оширишда энг муҳим вазифани бажаради.

    Президентимиз таъкидлаганидек, ҳозир мамлакатимиз олдида ижтимоий давлат тузиш мақсади турибди. Ижтимоий давлат, энг аввало, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имконият, одамларнинг муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароит яратиш, камбағалликни қисқартириш, демакдир. Шу боис, биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга каратиляпти.

    Тарихдан маълумки, маърифат ва маънавият учун қанчадан-қанча курашлар бўлган. Xусусан, буюк жадид боболаримиз янги усулдаги мактабларга асос солган. Жумладан, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний бу борада кўп ишларни қилган. Уларга муносиб авлод бўлишимиз учун кўп илм олишимиз керак.

    Мурожаатномада таълим сифатини ошириш учун ўқитувчининг қадр-қиммати, шаъни ва обрўсини конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги ҳам айтилди.

    Таълим жараёни самарадорлигини ошириш учун кичик синф тизимини янгилаш ва қўшимча фаолият турларини ташкил этиш лозим. Шунга мувофиқ давлатимиз раҳбари келгуси йилдан бошланғич синфларда янгича методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилиши ҳақида гапирди.

    Бугунги ахборот технологиялар асрида ёшларнинг салоҳияти кундан-кунга ошиб бормоқда. Улар кўплаб мусобақалар, жаҳон миқёсидаги олимпиадалар, танловларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Бу ёшларимизнинг илмий салоҳияти янада ошганидан далолат. Ушбу ютуқларни янада кўпайтириш мақсадида иқтидорли ўғил-қизларга яратилган имкониятни кенгайтириш лозим.

    Янги йилда талабалар учун кўплаб имкониятлар яратилиб, таълим кредитига ажратиладиган ресурслар 2,5 бароба кўпайтирилиб, 1,7 триллион сўмга етказилиши кўзда тутилди.

    2023 йилдан мактаб таълимида халқаро ўқитиш дастурларини амалда қўллаш назарда тутилди. Шунга кўра, юртимизда бу йил 70 та янги мактаб қурилиши ҳамда 460 та мактаб кенгайтирилиши ҳам айтилди.

    Taълим соҳасидаги яна бир муҳим йуналиш ёшларни касб-ҳунарга ўқитишдир. Зеро, қўлидa касб-ҳунари бор киши ҳеч кимга муҳтож бўлмайди. Бу хусусда келгусида кўплаб лойиҳалар амалга оширилиши ва ислоҳотлар ўтказилиши ҳам таъкидланди.

    Бундан ташқари, Президентимиз олий таълимга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Сўнгги йилларда олийгоҳлар сони 2,5 баробар кўпайиб 198 тага етди. Бироқ таълим сифатини ошириш ҳам муҳим вазифалардан биридир.

    Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, юртимизда таълим соҳаси сезиларли даражада ошиши, аввало, ёшларнинг қўлидадир. Бизга берилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда юртимиз ривожи ва равнақига ҳиссамизни қўшсак, аждодларимизга муносиб фарзанд бўла оламиз. Бунинг учун эса, энг аввало, илм олиш, ўз устимизда ишлаш, янги ғоя ва инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқишга астойдил бел боғлаб, ҳаракат қилишимиз зарур. Шундагина олдимизга қўйилган мақсадларга эриша оламиз.

    Асрориддин САЙДАЗИМОВ,

    Aлишер Навоий номидаги

    Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти

    университети талабаси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates