Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар Академияси ахборот хизмати маълум қилди.
Абдулла Убайдуллаев – Марказий Осиёда машҳур интернист олим, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Фтизиатрия ва пульмонология илмий текшириш институти директори, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Тошкент врачлар малакасини ошириш институти) пульмонология ва клиник аллергология кафедраси мудири, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги бош пульмонологи бўлиб ишлаганлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими.
А.Убайдуллаев Республикамизда бронх-ўпка касалликлари ўз вақтида аниқлаш, ирциятнинг таъсири, даволаш, унинг келиб чиқишида экологик ўзгаришлар таъсирини ўрганди. Бу вақт орасида Республикамизда 6000 дан ортиқ пульмонологлар ва умумий амалиёт врачларини малакасини оширишда фаол қатнашиб келмоқда.
А.Убайдуллаев 25 нафар тиббиёт фанлари докторлари ва 39 нафар фан номзодларини етиштириб, Ўзбекистонда эътиборли пульмонологлар мактабини яратган.
«Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Абдулла Убайдуллаевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз», дейилади хабарда.








