баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Академия ректори халқаро конференцияда иштирок этмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов раҳбарлигида бир гуруҳ олимларимиз Россия Федерациясидаги Болгар ислом академиясида хизмат сафарида бўлиб турибди.

    Бугун юртимиз олимлари Болгар ислом академиясида 23-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Замонавий таълим тизимида исломшунослик ва ислом илоҳиёти фанлари: муаммолар ва истиқбол режалари” мавзусидаги II Халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди.

    Россия мусулмонлари марказий диний бошқармаси ва унинг Татаристон Республикасидаги бошқармаси,  Илмий ва таълимий илоҳиёт бирлашмаси, Ислом маданияти, илм-фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида ташкил этилган халқаро конференцияда ислом оламидаги 30 дан ортиқ нуфузли давлат ташкилотлари ҳамда 200га яқин таниқли олимлар долзарб мавзудаги маърузалари билан қатнашмоқда.

    Замонавий шароитда исломшунослик ва ислом илоҳиётшунослик фанини ривожлантиришнинг долзарб назарий ва амалий масалалари муҳокама этилаётган мазкур йирик анжуманда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов ҳам “Ўзбекистон Республикасида диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг айрим ўзига хос хусусиятлари” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этиб, юртимизда диний эътиқод ва виждон эркинлигини таъминлаш, диний таълим соҳасидаги янгилик ва илғор тажрибалар хусусида сўз юритди.

    Хусусан, Ректор ўз нутқида юртимизда миллий анъана ва қадриятларимизни ривожлантириш, улуғ аллома аждодларимиз илмий меросини чуқур ўрганиш, ёшларни илм-маърифатли, интеллектуал баркамол авлод этиб тарбиялашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

    Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги таълим ва илмий фаолиятидаги ютуқлар, ёш кадрларни тайёрлашда мамлакатимиз, хусусан, Академиянинг ўзига хос тажрибаси билан ўртоқлашди.

    Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректорининг мазкур маърузаси конференсия қатнашчиларида катта таассурот қолдириб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, биргаликда илмий-амалий анжуманларни мунтазам ўтказиш ҳақида таклифлари билдирилди.

    Эътиборлиси, халқаро конференцияда Ўзбекистонда Зиёрат туризмини ривожлантириш, қадим ва муқаддас қадамжоларга сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган кенг миқёсли бунёдкорлик, илмий-маърифий тадқиқотлар ҳам эътироф этилди.

    Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита билан расмий ҳамкорлик ўрнатилган ҳолда, Россия Федерациясининг Ислом маданияти, илм-фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида 90дан ортиқ муфтиятлари зиёратини ташкил этиш борасидаги амалий таклифлар барча иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватлангани аҳамиятлидир. Зеро, зиёрат сайёҳлиги асосида ислом илм-маърифатини ўрганиш, улуғ алломалар маънавий меросини англаш ва тадқиқ этишга қизиқишнинг ортиши илму зиёнинг кенг ёйилишга омил бўлиши шубҳасиз.

    Ўзбекистон халқаро ислом академияси

    Матбуот хизмати

    No date selected
    October 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates