«AKD Group» компанияси Наманганда икки йирик лойиҳани молиялаштиради

    Покистоннинг энг йирик молиявий конгломерати - «AKD Group» компанияси Наманганда икки йирик лойиҳасини бошлайди.

    Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Покистонлик инвесторлар билан учрашди.

    Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган мулоқотда «AKD Group» компанияси томонидан 2 та йирик лойиҳалар муҳокама қилинди.

    Жумладан, «AKD Group» компанияси ва Наманган вилоят ҳокимлиги ўртасида Наманган шаҳрида барпо этилаётган «Smart City» лойиҳасини молиялаштириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Шунингдек, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича жорий йил 23-30 июнь кунлари вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов бошчилигидаги делегация Покистон Ислом Республикасининг Лаҳор ва Карачи шаҳарларига расмий ташрифлари давомида келишилган ва имзоланган лойиҳа таклифлари кўриб чиқилди.

    Шунингдек, истиқболда Наманганда текстиль соҳасида фаолият юритиш жуда салоҳиятли ҳисобланади, биз келгуси лойиҳаларимизда текстиль соҳаси бўйича шартномалар имзолаймиз, - деди AKD Group Holdings бош директори Nasir Rizwan Hashmi.

    Мулоқот давомида мазкур лойиҳани амалга оширишни янада жадаллаштириш, янги лойиҳаларда ҳамкорликда иш олиб борилиши, Покистон Ислом Республикасининг Панжоб ҳамда Наманган вилоятлари биродар вилоятлар муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини тараққий топшириш бўйича келишиб олинди, деб хабар беради Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates