“AKSA ENERJY” компанияси Бухорода иссиқлик электр станциясини қурмоқчи

    Энергетика 26 январ 2021 1667

    Туркия Республикасининг “AKSA ENERJY” компанияси расмийлари бундан бир ой муқаддам ҳам Бухорода бўлишиб, худди шу бизнес ташаббуси амалиёти бўйича вилоят мутасаддилари билан музокара олиб боришган.

    Сўнгги икки йилда пойтахт Тошкент шаҳрида ўз филиалини очган қардош юрт ишбилармонлари эндиликда Бухорода давлат хусусий шериклигидаги “AKSA ENERJY BUKHARA” корхонасига асос солиш ниятидалар.

    Мазкур лойиҳа менежерлари Мурад Устел ҳамда Алган Сарачўғли бошчилигидаги делегация вакиллари вилоятда уларга таклиф этилган ҳудуд, маҳаллий иқлим шароити, мавжуд инфратузилма билан яқиндан танишган ҳолда айнан вилоятимизда қурилиши лойиҳалаштирилган 270 мегаватт кучланишга эга иссиқлик электр станцияси қурилишига инвестиция киритишга қарор қилишган.

    Шу мақсадда “AKSA ENERJY” компанияси расмийлари вилоят ҳокими Ботир Зарипов қабулида бўлдилар. Мулоқотда хориж делегацияси томонидан қиймати 150 миллион АҚШ долларига молиялаштирилаётган лойиҳанинг афзаллик жиҳатлари хусусида сўз борди.

    Муҳими, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятли бу ташаббус туфайли юзга яқин маҳаллий фуқаро доимий иш билан таъминланади.

    Музокарада вилоят ҳокими Б.Зарипов чет эл инвесторларига вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳақида батафсил ахборот бериб, мазкур лойиҳа истиқболига ишонч билдирди.

    Молиявий жиҳати ҳал қилинган лойиҳа амалиёти учун туркиялик сармоядорларга Бухоро туманидан талаб қилинганидек, 6 гектар ер майдони таклиф этилган. Ўрганишлардан сўнг туман ҳокимлиги ер майдонини расмийлаштириш билан боғлиқ ташкилий ишлар, хорижий ишбилармонларга муносиб шарт-шароитни яратиб беришни ўз зиммасига олди.

    Худди шундай, танланган ерда иссиқлик электр станцияси барпо этиш учун дастлабки инфратузилма — муҳандислик-коммуникация тармоқлари, жумладан, 20 километр масофадан табиий газ, 5 километр масофадан сув қувурини тортишга қарор қилинган.

    Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates