АКТ соҳасида кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизими йўлга қўйилди

    Таълим 8 январ 2022 1279

    Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизими йўлга қўйилган.

    Ушбу тизим орқали мактаб ёшидан бошлаб ўқувчиларни ушбу соҳага жалб қилиш ҳамда уларнинг қизиқишларини қўллаб қувватлаб келиняпти.

    2020 йилда 14 та таянч AyTi-мактаблар очилган бўлса, 2021 ўқув йилидан яна 86 мактаблар ўз фаолиятини бошлади. Уларда ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитиш учун барча зарурий шароитлар, моддий-техник база билан таъминланди.

    Ушбу мактабларга Давлат тест маркази билан ҳамкорликда ўқувчилар 5-синфдан имтиҳонлар асосида саралаб олинди. Бугунги кунда уларда 4 мингдан ортиқ ўқувчилар таҳсил олмоқда.

    2023 йилда эса, уларнинг сони 205 тага етказилиб, 30 мингдан зиёд ўқувчилар рақамли технологияларга чуқурлашган ҳолда ўқитилади.

    Шунингдек, 205 та рақамли технологиялар ўқув марказлари орқали тингловчилар компьютер саводхонлиги, дастурлаш асослари, робототехника, веб ва мобил иловалар яратиш, рақамли тадбиркорлик асослари ва бошқа йўналишлар бўйича ўқитилади.

    Бундан ташқари, республиканинг 14 та ҳудудида «AyTi» техникумлар фаолияти йўлга қўйилиб, уларда дастурий инжиниринг, компьютер инжиниринг, ахборот хавфсизлиги, телекоммуникация технологиялари каби йўналишлар бўйича 8 минг нафарга яқин ўқувчилар ўқитиляпти.

    Мазкур техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилари ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

    Бундан ташқари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг 6 та ҳудудий (Нукус, Урганч, Қарши, Самарқанд, Фарғона, Нурафшон) филиалларида малакали олий маълумотли кадрлар тайёрлаб келиняпти.

    Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 15 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 33 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.

    Шунингдек, филиалларда 5 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 3 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.

    Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида бугунги кунда 1 000 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар фаолият юритиб, уларда жами 21 мингдан ортиқ талабалар таҳсил оляпти.

    Рақамли технологияларнинг ривожланиш тенденциясидан келиб чиқиб, жорий ўқув йилда ушбу университетда сунъий интеллект, мехатроника ва робототехника, киберхавфсизлик инжиниринги каби жами 10 дан ортиқ янги йўналишлар ташкил қилинди.

    Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари қошидаги 6 та академик лицейларнинг «Аниқ фан-1(техника)” ва «Аниқ фан-2 (иқтисод)” йўналишларида бугунги кунда 3 минга яқин ўқувчилар таҳсил олади.

    Шу билан бир қаторда, «AyTi» соҳа учун хорижий олий таълим муассасалари томонидан ҳам кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.

    Тошкент шаҳридаги Инха университетида 2 та (Компьютер ва дастурий инжиниринг, Логистика) бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 1 та (Рақамли трансформация) магистратура мутахассислигида жами 1 709 нафар талаба таҳсил олади. Шу билан бирга ушбу талабаларга 36 нафар профессор-ўқитувчилар таълим беради.

    Тошкент шаҳридаги Амити университетида 5 та (Иқтисодиёт, Туризм бошқаруви, Бизнес бошқаруви, Ахборот технологиялари, Компьютер фанлари ва инжиниринги) бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 1 та (Ахборот технологиялари) магистратура мутахассислигида жами 1 000 нафарга яқин талаба таҳсил олади. Шу билан бирга ушбу талабаларга 23 нафар профессор-ўқитувчилар таълим беради, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates