АКТ вазири Astana Hub технопарки фаолияти билан танишди

    Халқаро ҳамкорлик 4 декабр 2021 1012

    Бугун, 4 декабрь куни Нур-Султон (Қозоғистон Республикаси) шаҳрига ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация Марказий Осиёдаги энг йирик халқаро технопарклардан бири – Astana Hub фаолияти билан яқиндан танишди.

    Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, стартап-индустрияни ривожлантириш доирасидаги масалалар муҳокама қилинди.

    Делегация аъзолари Қозоғистоннинг Datanomix, ConnectedHHome, Oquda va iMAS каби IT-компаниялари билан танишди. Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдириб, Ўзбекистон ва Қозоғистон IT-компанияларининг икки давлат бозорига кириши масаласини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

    АКТ вазири Ш.Шерматов Astana Hub фаолияти, «42-мактаб» дастури концепцияси, шунингдек, коворкинг марказлари фаолияти билан батафсил танишди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates