АКТ вазирлиги Microsoft компаниясига Ўзбекистонда офис очишни таклиф қилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 14 апрель куни ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари  Ўзбекистонни минтақавий IT-марказга айлантириш кераклигини таъкидлаганди. 

    Шундан келиб чиқиб Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Microsoft компанияси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

    Йиғилишда Microsoft компанияси, Америка-Ўзбекистон Савдо Палатаси ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

    Учрашувда ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

    Бундан ташқари, IT-таълимни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиш, ушбу жараёнларга кўпроқ ёшларни жалб этиш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилди.

    Шунингдек, АКТ вазирлиги томонидан Ўзбекистонда компаниянинг офисини очиш таклифи берилди.

    Томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates