Актёр Армен Жигарханян вафот этди

    Ташвишли хабар 14 ноябр 2020 434

    Россиялик актёр Армен Жигарханян ўтган тунда 86 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда ОАВга унинг яқин дўсти хабар қилган

    СССР халқ артисти Армен Жигарханян ўтган тунда вафот этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

    Актёр 85 ёшда бўлган.

    "Бугун қайғули хабар олдик. Армен Борисович Жигарханян, буюк артист ва етакчи, театр раҳбари оламдан ўтди", - деб маълум қилган агентликка актёрнинг яқин дўстларидан бири.