Амазонка ўрмонларининг учдан бир қисми деградацияга учраган – олимлар

    Амазонка ўрмонларининг сақланиб қолган 38 фоизи антропоген омиллар таъсирида деградацияга учрагани аниқланди.

    Бу 36 нафар олимлар гуруҳи томонидан ўтказилган тадқиқотларда маълум бўлди. Тасаввур қилиш учун, бу Буюк Британиядан 10 баравар катта ҳудуд дегани. Тадқиқот сунъий йўлдош маълумотлари ва 2001-2018 йиллардаги Амазонкадаги ўзгаришлар ҳақидаги очиқ манба маълумотларига асосланган.

    Олимларнинг тушунтиришича, деградация ўрмонларнинг тўлиқ кесилишини англатмайди. Бу атама инсон фаолияти натижасида ўрмон ҳудудидаги вақтинчалик ёки доимий ўзгаришларни билдиради.

    Ўрмон ёнғинлари, ноқонуний дарахт кесиш, ҳаддан ташқари қурғоқчилик таназзулга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, дарахтлар кесилган ҳудудларда салбий ўзгаришлар содир бўлади.

    Баъзи жойлар бир вақтнинг ўзида юқоридаги бир нечта омиллардан азият чекади.

    Тадқиқотчилар Амазонка ўрмонида 2050 йилгача бўлган ўзгаришларни башорат қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, ўрмонларнинг кесилишига қарши курашишга қарамай, деградация атмосферага углерод ташланмалари таъсирида юзага келишда давом этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates