Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилган фирибгар ушланди

    Фирибгар Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қўлга тушган.

    Гап шундаки, Жаҳон тиллари университети талабаси Б.Ж. ва бошқалар фуқаро Э.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 20 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.