Amity университетида хотин-қизлар учун IT курслар ўз ишини бошлади

    Таълим 31 март 2022 676

    Тошкент шаҳридаги Amity университетида хотин-қизлар учун бепул уч ойлик «Intensiv WEB-FULLSTACK» курсларига старт берилди.

    Мазкур курснинг асосий мақсади — қизлар ва аёлларга замонавий технологиялар ҳақида билим бериш, уларнинг компьютер саводхонлигини ошириш, мобил иловалар ва веб-сайтлар яратиш кўникмаларини ўргатишдан иборат.

    Курс доирасида «Albison.uz» IT академияси томонидан ташкил этилган «IT Girls» номли семинар бўлиб ўтди. Унда олий таълим муассасанинг талаба қизлари иштирок этишди. Семинар доирасида хотин-қизлар учун АКТ соҳасида яратилаётган шароитлар, жумладан, «Tumaris.Tech» лойиҳаси тўғрисида маълумотлар берилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги матбуот хизмати.

    Ўқув курси якунида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлган талабаларга сертификатлар топширилади.